Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга чалинганлар сони 555 нафарга етди

Коронавирусга чалинганлар сони 555 нафарга етди

2020 йил 9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 555 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Кеча, 8 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 546 нафарга етгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 9 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони ҳозирда 30 нафарни ташкил этмоқда. Уч киши эса вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг