«Коронавирусга чалинган прокуратура ходими билан мулоқотда бўлган шифокор» ҳақида аудио тарқатган шахсга жиноят иши қўзғатилди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида коронавирус касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзолари билан мулоқотда бўлган шифокор беморларни қабул қилишни давом эттираётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклиги ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, фуқаро А.Ж. карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни интернет тармоғи орқали тарқатиш мақсадида, 2020 йил 7 апрель куни Жиззах вилояти бўйича тузилган коронавирус штабига қўнғироқ қилиб, штаб навбатчисига коронавирус касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатган «Доктор А» хусусий шифохонаси шифокори халигача ўз шифохонасида беморларни қабул қилаётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклигини билдирган.
Сўнг, у вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига кўнғироқ қилиб, жавоб берган навбатчиларга «Доктор А» хусусий шифохонаси шифокорини текшириб кўришлигини акс ҳолда улар билан бўлиб ўтган суҳбат жараёни ёзиб олинган аудиоёзувни интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2020 йилда фуқаро Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter