Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга чалинган одам организмида қандай ўзгаришлар кузатилади?

Коронавирусга чалинган одам организмида қандай ўзгаришлар кузатилади?

Фото: «Яндекс»

Шифокор-патологоанатом Дарья Ситовская коронавирусни юқтирган одам танасидаги ўзгаришлар ҳамда ўпкада қандай муаммолар келиб чиқиши ҳақида сўзлаб берди.

«Ўпка оғир кечган гриппдагидек зарарланади. Касаллик ўзига хос босқичга, патогенезга ва таъсир қилиш жойларига эга», — дейди у. Ситовскаянинг сўзларига кўра, коронавирус танани кислород билан таъминлашга жавобгар ўпка альвеолаларини шикастлайди — натижада қон кислородга тўйинмайди, бошқа аъзоларга ҳам етарлича етиб бормайди.

Мутахассис кислород танқислигидан энг таъсирланадиган аъзо мия эканини алоҳида эслатди. «Одам ҳушидан кетиши, нафас етишмаслиги зўрайиши мумкин», — деб таъкидлайди патологоанатом. Шунингдек, у жиддий ўпка зарарланишида экстракорпораль оксигенация усулига зарурат туғилишини қўшимча қилди.

Шифокор коронавирусдан вафот этган одамнинг ўпкаси зич, тўқ-қизил, ҳавосиз, билинар-билинмас шишган бўлиши, соғлом ўпка эса идиш ювадиган юмшоқ ва эластик губкага ўхшашига урғу берди. Коронавирусга чалинган одам кўпинча ҳамроҳ касалликлар асорати туфайли ҳаётдан кўз юмади. Вирус эса шунчаки жараённи тезлаштириб юборади, холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг