Коронавирусга чалинган икки бемор вафот этди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 49 ёшли Е.Қ. (эркак) 15-19 июль кунлари Республика ички ишлар вазирлиги госпиталида даволанган. Унда «COVID-19» инфекцияси тасдиқлангач, республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига ётқизилган.
ССВ хабарига кўра, унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Шунингдек, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшаган 58 ёшли А.М. (аёл)да «COVID-19» инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, қандли диабет ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter