Коронавирусдан холи бўлган жозибадор давлатлар: улар ичида Ўзбекистон ҳам бор (тўлиқ рўйхат)
Буюк Британиянинг машҳур The Telegraph нашри дунёдаги коронавирусдан энг ҳоли, чиройли, туризм учун энг маъқул 16 давлат номини эълон қилди. Ўзбекистон ҳам рейтингдан жой олди.
1. Боливия
Денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган ушбу мамлакатни Жанубий Американинг бошқа тўрт давлати ўраб туради. Шунинг учун бу давлат кўпинча эътибордан четда қолади. Боливияда иккита Анд тоғ тизмаси ва энг катта тузли текислик мавжуд. Пойтахти ҳам денгиз сатҳидан баландда жойлашган.
2. Намибия
Бу давлатда жойлашган Оконжима ўйин резерватида юлдузлар остида тунни ўтказишингиз мумкин. Шунингдек, Этоша миллий боғига саёҳат қилиш ҳам инсонга завқ бағишлайди.
3. Куба
Гавана 2019 йилда ўзининг 100 ёшини нишонлади. Чангалзор, қаҳва ичимликлари ва тамакини яхши кўрадиганлар бу давлатни яхши билишади. Иккинчи шаҳар - Сантяго де Куба эса мусиқий истеъдоднинг ўчоғи.
4. Туркия
Истанбулда дунёнинг энг бетакрор бизнес пойтахтларидан бири. Қайиқда сайр қилиш, улкан осма кўприклари остидан ўтиш ва осмон чизиғини безаб турган масжидларнинг минораларини кўриш - саёҳат қилишга арзийди.
5. Мўғулистон
Бу жуда кенг мамлакат, дунёдаги энг кам аҳолига эга. Яшил чўлнинг улкан, бепоён текисликлари, дарё бўйидаги қирғоқлар, қор билан қопланган тоғлар, зич қарағай ўрмонлари ва ўзгарувчан чўллар бу каби мовий чексизликнинг бебаҳо давлатига саёҳат қилиш учун асос бўла олади.
6. Мадагаскар
Табиатни севувчилар учун энг маъқул танлов, дунёнинг тўртинчи йирик ороли Мадагаскар ўзининг ажойиб ҳайвонот дунёсига эга.
7. Перу
Қуёшда «қизарган» чўлларни, ўзига хос тарихга эга шаҳарларни ва қудратли Амазонка дарёсининг тафтини сезишни истаганлар учун энг яхши танлов. Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган қадимий харобалар ҳар қандай сайёҳни ҳайратга сола олади.
8. Малдив ороллари
Энг романтик саёҳатларни амалга оширса бўладиган Малдив ороллари ўзининг бетакрор ҳавоси билан танилган. Ҳинд океанининг 35000 квадрат мил майдондаги 1,192 та маржон ороллар ҳам эътиборидан четда қолиши керак эмас.
9. Малта
Касалликка қарши курашаётган Ўрта ер денгизидаги бошқа мамлакатлар ичида ўзининг шифобахшлик хусусияти билан ажралиб туради.
10. Лаос
Лаос ҳали ҳам жануби-шарқий Осиёнинг очилмаган мамлакати бўлиб қолмоқда. Мозаика билан қопланган иморатлар, йўлбарсли ва филлар билан бирга саёҳат қилиш сеҳрли саёҳатни таъминлайди.
11. Ботсвана
Оилавий саргузаштлар ёки унутилмас асал ойини режалаштирганлар учун қулай жой.
12. Жанубий Африка
Бутун мамлакат бўйлаб водийларда яёв кезиш, очиқ осмон остида дам олиш учун энг қулай давлат.
13. Ўзбекистон
Telegraph нашрининг ёзишича, Испания катталигига эга бўлган бу бетакрор мамлакат ёрқинлиги ва улуғвор гўзаллиги билан мақтанса арзийди. Буюк Ипак Йўлининг учта буюк шаҳарлари (Бухоро, Хива ва Самарқанд), шунингдек Тян-Шан тоғ тизмалари замонавий Ўзбекистон билан уйғунлашиб кетган.
14. Колумбия
Лотин Америкаси ҳақида билмаган одамлар тоғ чўққилари, салса мусиқаси, ажойиб қаҳва, банан, қуёш нури, пляжлар, маймунлар, тўтиқушлар ва капалаклар ҳақида ҳам ҳануз эшитмагани ачинарли. Колумбия шу хусусиятларни ўзида жамлаган мамлакат.
15. Венгрия
Будапешт сайёҳлар томонидан севимли дам олиш масканига айланган. Шаҳар маркази бўйлаб жойлашган қасрлар бетакрор романтикани таъминлайди.
16. Танзания
Бу мамлакат Африка соҳиллари бўйлаб чўзилган энг қулай туристик зонадир. Чунки бу ернинг табиати, кўллари кўп давлатларда йўқ. Энг муҳими коронавирус билан заҳарланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter