Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 24 мингдан ошди

Коронавирусдан соғайганлар сони 24 мингдан ошди

2020 йил 11 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 983 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 32 ёшли Ш.А. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 64 ёшли Н.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, 1 098 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 24 090 нафарга (75 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 687 нафар бемор даволанмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг