Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан ўлимлар статистикаси тўхтатилади ва қайта кўриб чиқилади — Буюк Британия

Коронавирусдан ўлимлар статистикаси тўхтатилади ва қайта кўриб чиқилади — Буюк Британия

Фото: «Профиль»

Буюк Британия соғлиқни сақлаш департаменти қошидаги агентлик коронавирусдан ўлим ҳолатларини нотўғри ҳисоблаяпти. «Reuters» хабарига кўра, мамлакат олимлари ва ҳукумати шундай хулосага келишган.

Хусусан, бу ерда гап кунлик ўлим ҳолатлари ва янги аниқланаётган касалликлар статистикаси ҳақида бормоқда.

Британия ҳукуматига мамлакатдаги вирусдан касалланиш бўйича кўрсаткичлар кўплаб мамлакатлардагидан ёмонроқ туюлмоқда. Ҳукумат рақамлар катталаштириб кўрсатиляпти, деган гумонда.

Шу боисдан Агентлик (PHE) ҳукуматдан маълумотларни ҳисоблаш усулини қайта кўриб чиқиш топшириғини олди. Янги усул кучга киргунига қадар, Буюк Британиянинг коронавирус бўйича статистикаси тўхтатиб турилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг