Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусда тақиқланган мева

Коронавирусда тақиқланган мева

Фото: «Eda-land.ru»

Коронавирусдан даволанаётганда грейпфрут истеъмол қилмаслик керак. Шунингдек, онкологик ва кардиологик касалликлардан қийналаётган беморларга ҳам бу мева тақиқланади, деди россиялик диетолог Aнна Белоусова.

«Коронавирусни даволаш пайтида, ҳақиқатан ҳам, грейпфрут тавсия этилмайди. Холестерин даражасини камайтирадиган дориларни қабул қилаётганларга ҳам, атеросклероздан даволанаётганларга ҳам ушбу мевани истеъмол қилиш қатъиян ман этилади», — деди мутахассис гап меванинг ўзи ва шарбати ҳақида кетаётганини алоҳида таъкидлаб.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, тинчлантирувчи ва онкологик касалликларга қарши дорилар йўриқномасида уларни биргаликда қабул қилиб бўлмайдиган маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган.

Ушбу тақиқ мазкур дорилар таркибидаги нейрогенин моддаси билан изоҳланади. Грейпфрут билан қўшилганда препаратнинг таъсири камайиши мумкин, шунингдек, кутилмаган оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг