Коронавирусда аспирин ёрдам беради
АҚШда Мэриленд университети олимлари аспирин COVID-19 беморлари орасида ўлим даражасини камайтиришда ҳамда оғир асоратларга қарши курашишда фойдали бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Илмий иш натижалари «Anesthesia and Analgesia» журналида чоп этилди.
Тадқиқотда коронавируснинг турли даражадаги аломатлари билан шифохонада даволанаётган 412 нафар бемор қатнашди. 314 киши аспирин қабул қилишмади, қолган 98 нафари эса шифохонага тушгандан сўнг ёки шифохонага ётишдан 7 кун олдин 24 соат давомида иситма туширувчи дори ичишди. Олимлар аспириннинг ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига эҳтиёжи, реанимация ва ўлим даражасига таъсирини таҳлил қилишди.
Буни қарангки, аспирин қабул қилган гуруҳдаги беморларнинг 35,7 фоизи ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига эҳтиёж сезишган. Препаратни қабул қилмаганларнинг эса 48,4 фоизи ушбу аппаратдан фойдаланишга мажбур бўлишган. Шунингдек, аспирин реанимацияга заруратни 12,2 фоизга камайтирган. Ташқи омилларга мослашгандан сўнг тадқиқотчилар аспирин қабул қилиш билан шифохонада ўлим даражаси ва оғирлар аломатлар ривожланиш эҳтимоли ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди.
Бироқ олимларнинг таъкидлашича, COVID-19 беморларида аспирин қабул қилиш билан ўпканинг шикастланиши ва ўлим кўрсаткичи ўртасидаги боғлиқликни ўрнатиш учун рандомизацияланган назорат текширувини ўтказиш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter