Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтирганлар сони 18тага етди - ССВ

Коронавирус юқтирганлар сони 18тага етди - ССВ

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда яна уч нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. 

Бундан бир муддат олдин Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. 

Ҳар уч фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди, дея хабар қилди ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси. 

Бироз аввал президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб халққа мурожаат қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг