Коронавирус юқтирганлар сонида салмоқли ўсиш кузатилди
2021 йил 3 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175715 (+448) нафарни ташкил этмоқда. Таъкидлаш жоизки, 2 октябрь куни 388 та бемор аниқланганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
12 нафари Андижон вилоятида,
9 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
9 нафари Наманган вилоятида,
50 нафари Самарқанд вилоятида,
9 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Сурхондарё вилоятида,
27 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
114 нафари Тошкент вилоятида,
178 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1249 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter