Коронавирус юқтирган беморлар сони ошди. Улардан саккиз нафари оғир аҳволда

2020 йил 15 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2652 (+7) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
7 нафар янги касалланиш ҳолатининг 3 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган 3 нафар фуқаро 9 ва 13 май кунларида Тожикистондан келган ва карантинга олинган.
Айни пайтда юртимизда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 505 нафар бемордан 8 нафари оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter