Коронавирус: Японияда кундан-кунга рекордлар янгиланмоқда
Японияда коронавирус инфекциясини юқтириш сони бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда Жонс Хопкинс университети хабар берган.
31 июль ҳолатига кўра, 1463 киши коронавирусга чалинган. Бу иккинчи кун кетма-кет рекорд янгиланаётгани: куни кеча, яъни 30 июль куни 1367 та юқтириш ҳолати қайд этилганди.
Шунга қарамай, кунчиқар ўлкада ўлим даражаси рекорд даражада кам: июль ойида ўлим сони кунига бештадан ошмади. Таққослаш учун, май ойида кунига 50 талаб одам ҳаётдан кўз юмган.
Японияда 36 180 киши коронавирусга чалинган. Касалланганларнинг ярми — 12 мингтаси Токио ҳиссасига тўғри келади. Улардан 6 минг нафари июль ойида аниқланган. Мамлакатда коронавирусдан 1007 киши вафот этган бўлса, 24 774 киши тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter