Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Коронавирус қишда янада фаоллашиши мумкин» - шифокор

«Коронавирус қишда янада фаоллашиши мумкин» - шифокор

Тиббий ниқоб ва қўлқоп кийиш ва бошқа санитар талаблар қишда ҳам долзарб масала бўлиб қолади. Бу ҳақда россиялик шифокор Александр Карабиненко таъкидламоқда дея хабар беради «Sputnik» нашри.

Шифокорнинг қайд этишича, янги турдаги коронавируснинг совуқда қандай тарқалиши яхши ўрганилмаган ва инфекция янада фаоллашиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

«Совуқ бўлишидан қатъи назар, ниқоблардан фойдаланиш ҳозиргидек бўлиб қолиши керак. Қишда ташқарида ниқоб кийиш фойдалидир, чунки ниқоб ҳавони иситишга ёрдам ҳам беради»,- дейилади хабарда.

Шифокор қўлқоп кийишни давом эттириш ҳам муҳимлигини таъкидлаган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг