Коронавирус ва УЕФА «Тоттенҳэм»ни Конференциялар лигасидан чиқариб юборди
Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби Конференциялар лигасидан чиқариб юборилди. УЕФА «Ренн» (Франция)га қарши ўйинни ўтказмаган лондонликларга техник мағлубият ёзди.
«Тоттенҳэм» ўз таркибида коронавирус авж олгани боис майдонга тушмаганди. Бироқ қарор УЕФА иштирокисиз, мустақил қабул қилинган. Бу эса реннликларнинг арз қилишига сабаб бўлди.
Француз жамоаси арзини ўринли деб топган УЕФА лондонликларга техник мағлубият ёзди. Натижада 14 очко тўплаган «Ренн» G гуруҳи ғолибига айланди. 7 очкоси бор «Тоттенҳэм» Нидерландиянинг «Витесс»ини олдинга ўтказиб юбориб, турнирни тарк этди. 10 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаган «Витесс» Концеренциялар лигасининг навбатдаги ўйинида «Рапид» (Австрия)га қарши омадини синаб кўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter