Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус ва гриппдан ўлим даражаси таққосланди

Коронавирус ва гриппдан ўлим даражаси таққосланди

Фото: «РИА»

Канадалик олимлар COVID-19 ва гриппдан ўлим даражасини таққосладилар. Тадқиқот натижалари «CMAJ» журналида чоп этилди.

Мутахассислар 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 30 июнгача коронавирус инфекциясининг юқори даражаси қайд этилган ва аҳолиси кўп бўлган Торонто ва Миссисиссаугадаги еттита катта шифохонага грипп ва COVID-19 билан ётқизилган беморлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқдилар.

Буни қарангки, COVID-19 билан касалланган беморлар интенсив терапия бўлимига ётқизилиш эҳтимоли грипп билан шифохонага ётқизилган беморларга қараганда бир ярим баравар кўп, устига-устак, улар бир ярим баравар узоқроқ қолишган. Бундан ташқари, коронавирусга чалинган беморлар орасида ўлим даражаси 3,5 баравардан юқори бўлган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, ушбу фарқлар мавсумий гриппга қараганда коронавирусга иммунитетнинг паст даражаси билан боғлиқ бўлиб, COVID-19га қарши оммавий иммунитет пайдо бўлишига қараб ривожланиб бораверади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 108 миллиондан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. 2,3 миллиондан ортиқ одам пандемия қурбонига айланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг