Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус устидан навбатдаги ғалаба

Коронавирус устидан навбатдаги ғалаба

Фото: ССВ

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 2 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, соғайганлардан бири 19 ёшли қиз Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Иккинчи бемор эса Россиядан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Мазкур клиникада шу пайтга қадар 27 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 29 нафарга етди.

Ҳозирча юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 240 нафар бемор тўлиқ соғайди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг