Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус тарқалиши бўйича етакчи мамлакат

Коронавирус тарқалиши бўйича етакчи мамлакат

Фото: «PxHere»

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари (ҳар миллион аҳолига ҳисобланганда) бўйича Латвия жаҳонда етакчи мамлакатга айланди. Бу ҳақда мамлакат Касалликлар профилактикаси ва назорати маркази бош эпидемиологи Юрий Перевошиков «Фейсбук»да ёзди.

17 октябрда олинган маълумотларга кўра, Латвияда ҳар миллион кишига ҳафтасига 7679,97 та касалланиш кузатилмоқда (мамлакат аҳолиси сони — 1,8 миллион киши). Кейинги ўринларда: Барбадос (7125,28) ва Грузия (7106,18).

Сўнгги суткада Латвияда коронавирусни юқтириш бўйича 2375 та янги ҳолат қайд этилди, 9 нафар бемор вафот этди.

Болтиқбўйи республикасида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Жумладан, тўрт ҳафтагача барча оммавий тадбирлар бекор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг