Коронавирус «Реал»нинг икки футболчисини сафдан чиқарди

Лука Модрич.
«Реал Мадрид» футболчилари — хорватиялик Лука Модрич ва бразилиялик Марсело топширган коронавирус тестлари мусбат натижа берди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилади.
Тиббиёт хавфсизлиги бўйича йўриқномага мувофиқ, иккала футболчи жамоадан ажратиб қўйилади ва мадридликларнинг Ла Лигадаги «Кадис»га қарши ўйинини ўтказиб юборади.
Испания чемпионатида ўтказилган 17 ўйиндан сўнг 42 очко тўплаган «Реал» энг яқин таъқибчиси «Севиля»ни 8 очкога ортда қолдириб, турнир жадвалида якка карвонбошилик қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter