Коронавирус: Қозоғистоннинг икки шаҳрида биттадан ўлим қайд этилди

Қозоғистонда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 14 кишига етди. Ўтган бир кеча-кундузда иккита ўлим ҳолати қайд этилди, дея маълум қилди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги Елжан Биртанов.
Қозоғистонда 1091 кишида коронавирус тасдиқланди. 16 мартдан бери мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилинган.
«Ушбу вирус туфайли ўн тўрт киши ҳаётдан кўз юмди», — дейди Биртанов ҳукумат йиғилишида.
Фавқулодда ҳолат тартибини таъминлаш бўйича Давлат комиссияси тезкор штаби маълумотига кўра, Нурсултон ва Чимкент шаҳарларида биттадан ўлим ҳолати қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter