Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 8 август (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 8 август (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун 8 август — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 146-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 7 август куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари жами 29 225 тага етди: соғайганлар — 20 380, вафот этганлар — 183, даволанаётганлар — 8 662 нафар.

7 август санасида Ўзбекистонда:

  • коронавирус қайд этилган — 690;
  • соғайганлар — 793;
  • вафот этганлар — 6.

Коронавирусга чалинганлар сони Қозоғистонда — 100 минг, Украинада — 80 минг, Беларусда — 70 минг, Арманистон ва Қирғизистонда — 40 минг, Ўзбекистонда — 30 минг нафарга яқинлашди.

«Worldometer» маълумотларига кўра (08.08.2020, 05:30), жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 19 523 237 нафарга етди: соғайганлар — 12 533 287, вафот этганлар — 722 934, даволанаётганлар — 6 267 016 нафар.

Коронавирус қурбонлари энг кўп 10 мамлакат 

Манба: «Worldometer»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг