Коронавирус мутацияси антитаналарни четлаб ўтмоқда
Вашингтон университети ва Vir Biotechnology лабораториялари олимлари Калифорнияда аниқланган «эпсилон» деб номланувчи коронавирус инфекцияси мутацияси антитаналарни четлаб ўтишни ўрганганлигини маълум қилишди, деб ёзади «Science» журнали.
SARS-CoV-2 вирусининг янги штамми бошоқ оқсилининг инқирозли муҳим соҳаларида учта ўзгаришга дуч келди. Вирус ҳужайра юзасида ангиотензинни ўзгартирувчи 2-фермент билан боғланиш учун ушбу оқсилдан фойдаланади. Ушбу ўзгариш коронавируснинг рецепторларни боғловчи «тикан»ли соҳаларида акс этди. Яна иккита ўзгариш бошоқ оқсилининг N-терминал соҳасидаги қисмини қайта тиклади.
Ушбу мутациялар вируснинг Pfizer ва Moderna препаратлари билан эмланганидан сўнг организм томонидан ишлаб чиқариладиган антитаналарни ва тузалиб кетган беморларда пайдо бўлган антитаналарни зарарсизлантира бошлаганига таъсир қилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Pfizer ва Moderna вакциналари коронавируснинг Калифорниядаги ушбу мутациясига нисбатан самарасиз бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter