Коронавирус бўйича нохуш «рекорд» янгиланди
2022 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 нафарни ташкил этмоқда.
Бу сўнгги олти ой ичидаги энг катта кўрсаткичдир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
4 нафари Жиззах вилоятида,
12 нафари Наманган вилоятида,
14 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
10 нафари Тошкент вилоятида,
72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter