Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус, баъзилар ўйлаганидек, подшоларни айланиб ўтмаяпти

Коронавирус, баъзилар ўйлаганидек, подшоларни айланиб ўтмаяпти

Фото: «Karavan.ua»

Швеция шаҳзодаси Карл Филипп ва унинг рафиқаси малика София коронавирусни юқтириб олишди, дея хабар берди «Aftonbladet» қирол саройи баёнотига таяниб. Иккаласининг ҳам топширган тест натижалари мусбат чиқди.

Монархлар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Улар ўз уйида изоляцияда бўлишади.

Швеция қирол саройининг баёнотида қайд этилишича, яқин кунларда Швеция қироли Карл XVI Густав ва бошқа оила аъзолари ҳам коронавирусга текширилади.

Карл Филипп оилада иккинчи фарзанд, лекин Швеция қиролининг ёлғиз ўғли ҳисобланади. Унинг опаси ва синглиси бор — валиаҳд малика Виктория ва малика Мадлен.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швецияда коронавирус туфайли қатъий чекловлар жорий этилганди. Қироллик аҳолисига жамоат жойларида саккиз кишидан ортиқ тўпланиш қонун билан тақиқлаб қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг