Коронавирус: АҚШ штати Хитойни судга берди
Американинг Миссури штати Хитойни коронавирусни тарқатганликда айблаб, мамлакатни судга берди, деб ёзади «The Hill».
Даъво аризаси штат бош прокурори Эрик Шмитт томонидан берилгин. У «кўплаб одамларнинг ўлими, инсонларнинг азоб-уқубати ва иқтисодий қийинчиликлар»ни қоплаш учун бадал тўлашни талаб қилмоқда.
Прокурорнинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати коронавируснинг хавфи ва зарари ҳақида бутун дунёни алдади, гувоҳларни гапирмасликка мажбурлади, касаллик тарқалишини тўхтатиш учун кам ҳаракат қилди.
Шмиттнинг таъкидлашича, Миссурига вирус катта таъсир кўрсатди — минглаб одамлар касалликни юқтирди, кўпчилиги вафот этди, кичик бизнес корхоналари эса ёпилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter