Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: 5 сентябрдаги аҳвол бўйича маълумот берилди

Коронавирус: 5 сентябрдаги аҳвол бўйича маълумот берилди

Фото: Xabar.uz

2021 йил 5 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 160511 (+640) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
46 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
19 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
21 нафари Жиззах вилоятида,
13 нафари Қашқадарё вилоятида,
8 нафари Навоий вилоятида,
15 нафари Наманган вилоятида,
56 нафари Самарқанд вилоятида,
18 нафари Сирдарё вилоятида,
17 нафари Сурхондарё вилоятида,
56 нафари Фарғона вилоятида,
19 нафари Хоразм вилоятида,
109 нафари Тошкент вилоятида,
231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1120 нафарни ташкил қилди.

5 сентябрь куни 123 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24602 нафарга етди. Кеча уларнинг 246 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17751 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 190 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг