Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўриши «минус 19» бўлган тожикистонликка чақирув қоғози беришди

Кўриши «минус 19» бўлган тожикистонликка чақирув қоғози беришди

Петербургдаги миграция марказида ғалати воқеа содир бўлди. «Mash на Мойке» телеграм-канали хабарига кўра, асли тожикистонлик бўлган йигит Санкт-Петербург миграция масалалари бошқармаси ходими қўлидан ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозини олган.

36 ёшли Жамол Исоқов миграция масалалари бошқармасига отасини миграция ҳисобига киритиш учун келганди. Ўзи эса аллақачон Россия фуқаролигини олган. Ҳисобга киритиш эвазига эса унга марказ ходимаси чақирув қоғозини топширган ва бунга тўла ҳақли эканини айтган. 

Исоқов унинг кўзлари болалигидан юқори даражада хиралигини, узоқни деярли кўрмаслигини айтиб, чақирув қоғозига имзо қўймаган. Аммо ходима ундан паспортини олиб қўйган ва қидирув эълон қилиниши билан таҳдид қилиб акт тузган.

«Менинг ўнг кўзим хиралиги минус 19 ярим, иккинчи кўзим эса минус 14 ярим. Бундай қилинмайди, дедим. Агар чақирув қоғози уйга келса бораман, лекин кўчада ҳеч нарсага қўл қўймайман дедим», — таъкидлади Исоқов.

Хабарга Санкт-Петербург вице-губернатори Борис Пиотровский эътибор қаратди ва чақирув қоғози беришда хато тасдиқланса, у уйига қайтишини билдирди.

«Объясняем.рф» расмий порталида ёзилишича, ҳарбий комиссириат ходими ўз ҳужжатини тақдим қилган ҳолатда, шунингдек, ҳарбий тизим таркибидаги ва комиссар ваколат берган фуқаролар чақирув қоғозини топшириш ҳуқуқига эга. Россия фуқароларининг паспортини фақат полиция ходимлари текширишлари мумкин. Бунда ҳам паспортни олиб қўйишга ҳаққи йўқ ва ҳужжат фақат эгасининг қўлида текширилиши керак.

Россияда сафарбарлик эълон қилиганидан буён янглиш чақирувлар ҳақидаги хабарлар тобора кўп кузатиляпти. Жумладан, Бирскда кўзи ожиз фуқарога, Сахалинда 40 ёшли диабетга чалинган ва умуртқа поғонасида пластина ўрнатилган шахсга чақирув қоғози берилган.

Натижада Москвада 337 та чақирув қоғози бекор қилинди, Ёқутистонда 300 нафар эркак уйига қайтарилди, Белгород губернатори 100 дан ортиқ фуқаро янглиш чақирилганини маълум қилди. Бундай ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам учрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг