Корея коронавирусга қарши курашишда ҳеч ким қўлламаган усуллардан фойдаланмоқда
Шимолий Корея коронавирусга қарши курашишда кескин чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда «Ёнхап» агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея разведкасининг маълумотларига кўра, унинг қўшниси Хитой билан чегарани миналаштириб ташлаган. Қайд этилишича, Пхеньян COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун техник ёки жисмоний имкониятларга эга эмас. Бу эса ҳалокатли оқибатларга олиб келиши муқаррар. Агар вирус мамлакат бўйлаб тарқаладиган бўлса, камида 500 минг киши ҳалок бўлиши ҳеч гап эмас.
Бундан ташқари, КХДР ҳукумати коронавирус кириб келишидан хавотирланиб бошқа мамлакатлардан, шу жумладан, Жанубий Кореядан жўнатмаларни қабул қилмай қўйди. Август ойида чегарадан маҳсулотларни ўтказган мансабдор шахслар жазоланди. Пхеньян, шунингдек, COVID-19 тарқалишига қарши курашолмайдиган амалдорларни жазолашга ваъда берган — улар ўлим жазосига маҳкум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter