Кўпчилик коронавируснинг оғир формасига йўлиққан — ЖССТ
Коронавирус инфекциясига антитаначаларни қўллаш бўйича тадқиқотлар касалланганларнинг аксарияти оғир формага чалинганини тасдиқламоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.
Ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар дастури директори Майк Райаннинг айтишича, вирусни юқтирганлар умумий сони таҳлил қилинганида, касалликни оғир ўтказувчилар сони кўпчиликни ташкил этиши маълум бўлди. Жаҳон ҳамжамияти эпидемия тарқалишига қарши кураш чораларини кучайтириши керак, таъкидлайди Майкл Райан.
«Worldometer» маълумотига кўра, дунёда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 4,25 млн.тага етди, шундан 1,5 миллиони тузалиб кетган, қурбонлар — 287,3 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter