Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўп пул топиш йўлларини билиш учун АКТ вазири билан жонли мулоқот (видео)

Кўп пул топиш йўлларини билиш учун АКТ вазири билан жонли мулоқот (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда юқори даромад топмоқчи бўлсангиз, АКТ вазири билан бўлиб ўтадиган онлайн тарздаги очиқ мулоқотда иштирок этиб, Сизни қизиқтирадиган барча саволларга жавоб олинг!

Бугун, 3 июнь куни соат 10:00 да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири билан онлайн тарзда очиқ мулоқот ташкил этилади.

Ушбу мулоқот давомида Сиз ўзингизни қизиқтирган ва қийнайдиган саволларга жавоблар ҳамда ўз фаолиятингиз давомида учрайдиган қийинчиликларнинг ечимини топишингиз мумкин.

Очиқ мулоқот интерактив шаклда ўтказилади ва ҳар бирингиз АКТ вазирига савол бериб, ўз тажрибангиз билан улашишингиз ва муаммоларни муҳокама қилишингиз мумкин.

Очиқ мулоқот давомида:

  • Фриланс платформаларида ишлашни бошлаш;
  • Фриланс платформалари орқали топилган даромадини Ўзбекистон банклари орқали олиш;
  • Муаммоларни тезкор аниқлаш ва унга ечим топиш механизми;
  • Савол-жавоблар бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқотни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Facebook ва Youtube’даги саҳифалари орқали кузатиш мумкин.

Шунингдек, очиқ мулоқотни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг Facebook саҳифаси орқали ҳам кузатиш имкони мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг