Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конституция референдумда кўрилади

Конституция референдумда кўрилади

Фото: Олий Мажлис

Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.

Унда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида ҳамда «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформасида эълон қилиниши белгиланди.

Шунингдек, ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг