Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конституция лойиҳасининг муҳокама муддати узайтирилди

Конституция лойиҳасининг муҳокама муддати узайтирилди

Конституция лойиҳаси муҳокамаси узайтирилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида айтилган.

Мажлисда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишган.

Унга кўра, қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддати 2022 йил 15 июлгача узайтирилган. Аввалги муддат 5 июлгача эди.

Депутатлар Ўзбекистон президенти, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирилган таклифларни инобатга олиш зарур деб топишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг