Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конгода «Эбола» вирусига чалинганлар сони 80 кишига етди

Конгода «Эбола» вирусига чалинганлар сони 80 кишига етди

Фото: «РИА Новости»

Конго Демократик Республикасида «Эбола» вирусига чалинган кишилар сони 80 кишига етди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Кристиан Линдмайер ҳам хабар берган.

«Шу йил 26 август ҳолатига кўра, «Эбола» вирусини юқтирганликда гумон қилинган 111 киши рўйхатга олинган. Улардан 83 нафарининг вирусни юқтиргани тасдиқланди. Бундан ташқари, вирус 75 кишининг умрига зомин бўлган», – деган Кристиан Линдмайер.

ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, вирусни юқтирганларнинг 24 фоизи болалардир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг