Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг расмий хештеги қабул қилинди
Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг расмий хештеги қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.
«Ушбу #UzAfg2018 орқали ижтимоий тармоқларда ўз фикрларингиз, шарҳларингизни ёзинг. Maxсус мониторинг гуруҳи изоҳларингизни ўрганиб боради. Ҳар қандай фикр, нуқтаи назар муҳим. Биз Афғонистонда тинчлик тарафдоримиз!»— дейди матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 26-27 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter