Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компания ходимлари мунтазам жисмоний машқлар учун мукофотланади

Компания ходимлари мунтазам жисмоний машқлар учун мукофотланади

Илгари Хитойдаги  «Dongpo Paper»  компанияси ходимлари  ютуқлари учун мукофотланишган бўлса, энди улар спорт билан шуғулланганликлари учун рағбатлантирилади.

Компаниянинг раҳбари Лин Чжиен жисмоний фаолиятни яхши кўради ва ходимларга ҳам худди шундай спортга муҳаббатни сингдиришга ҳаракат қилади. Энди у махсус мобил илова ёрдамида ходимларнинг ойига неча километр югуришини кузатиш имконига эга. Бироқ, югуриш тоғларда юриш ёки шунчаки пиёда юриш билан алмаштирилиши мумкин. Шундай қилиб, агар ходим ойига 50 километр югурса, у тўлиқ ойлик бонус олади, 40 километр учун – 60 фоиз ва 30 километр учун 30 фоиз пул мукофоти олади.

Ушбу компаниянинг ташаббуси мақтовга лойиқ бўлишига қарамай, кўпчилик ҳали ҳам бу мукофот тизимини бироз адолатсиз деб ҳисоблашмоқда. Ахир касаллик туфайли бундай жисмоний фаолият билан шуғуллана олмайдиган одамлар ҳам борку. Уларнинг фақат бошқа мезонларга кўра мукофотланишига умид қилиш мумкин холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг