Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўмир омборлари масъул шахслари қўлга тушди

Кўмир омборлари масъул шахслари қўлга тушди

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон ва Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Шаҳрихон, Асака ва Яккабоғ тумани кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган жами 2 704 тонна  кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ҳам кўмир билан боғлиқ қатор жиноятлар фош бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг