Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кома ҳолатига тушган пиёда бир кун ўтиб вафот этди

Кома ҳолатига тушган пиёда бир кун ўтиб вафот этди

Жорий йилнинг 10 апрель куни тахминан соат 07:30 да Бектемир тумани, Олтинтопган кўчасида иккита енгил автомобиль ва бир пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Аниқланишича, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Н.Р. «Спарк» русумли автомашинани ишончнома орқали бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламай, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Ж.Ғ.га тегишли «Спарк» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган ва бошқарувни йўқотиб йўл четида ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда – 1983 йилда туғилган Г.Д. турли хил тан жароҳатлари, 2-даражали кома ҳолати ташхиси билан касалхонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 11 апрель куни соат 02:15 да вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг