«Колумбия Марадонаси» етти нафар рақибни доғда қолдириб, тўпни бўм-бўш дарвозага жойлади (видео)
Андерсон Диас Колумбия ёшлар чемпионатида ажойиб гол урди. Дриблёр нақ етти нафар рақиб ўйинчисини (давозабон ҳам шуларнинг ичида) бирин-кетин алдаб ўтиб, тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. У бу ишни худди афсонавий Диего Марадона ЖЧ-1986 да Англияга қарши ўйинда бажарганидек осон уддалади.
Anderson Diaz, this is ridiculous. 🔥 pic.twitter.com/FN0UxBXgn4
— Match of the Day (@BBCMOTD) 15 августа 2019 г.
Фарқи шундаки, Марадона ўшанда Аргентинага Англияни енгишдан ташқари, Жаҳон кубогини қўлга киритишда ҳам ёрдам берганди. Диаснинг қойилмақом голи ҳатто ғалаба ҳам келтирмади. «Норте де Сантадер» 2:3 ҳисобида енгилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter