Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Колумбия ғарбида таниқли журналистни ўлдириб кетишди

Колумбия ғарбида таниқли журналистни ўлдириб кетишди

Фото: «Flickr / Tijs Zwinkels»

Колумбия ҳукумати мамлакат ғарбидаги Валье-дель-Каука департаменти Тулуа шаҳрида журналист Маркос Эфраин Монтальво қотиллигини текширмоқда.

«Шаҳар мэри Жон Хайро Гомес Агирре таниқли журналист Маркос Эфраин Монтальво Эскобар қотиллигини қаттиқ қоралайди», — деб ёзади Тулуа маъмурияти Twitter блогида.

Душанба куни кечаси номаълум шахс мотоциклда Ла-Эсперанса туманига келган ва кўчада кетаётган журналистга қарата бир неча марта ўқ узган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида туман раҳбари расмийлар қотиллик юзасидан тергов ишларини бошлаганини ва марҳумга ҳужумдан олдин таҳдидлар бўлмаганини маълум қилди. Ҳукумат минтақада хавфсизлик кенгашини ўтказиб, шаҳарда ҳарбийлар бўлишини муҳокама қилмоқчи.

Тулуада журналистни охирги марта 2020 йил декабрда отиб кетишганди. Ўшанда ўқдан яраланган «Qhubo» газетаси бош муҳаррири Фелипе Гевара шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг