Кўлга гул отган келин-куёв таъсирли воқеага гувоҳ бўлишди (видео)
Ўтган йили Россиянинг Краснодар ўлкаси Лабинск шаҳридан ўтган Лаба кўли устидаги кўприкда ғаройиб воқеа содир бўлди. Ёш келинлар анъанага кўра тўй олдидан кўприк устига тўхтадилар ва кўлга гул отмоқчи бўладилар.
Шунда улар кўприк остидан ўтган кўлда чўкаётган ота ва уни қутқармоқчи бўлган ёш қизалоқни кўрадилар. Ота ўзи чўкаётганига қарамай, муз устидаги қизи ҳам сирпаниб тушиб кетмаслиги учун қизалоқни нарироқ кетишга ундарди. Буни кўрган куёв ва унинг дўстлари ёрдамга ошиқишди ва ҳаммаси хайрли якун топди.
Маълум бўлишича, ота ва қиз кўл бўйида айланиб юрганларида қиз сирпаниб сувга тушиб кетган. Ота уни қутқаради, лекин ўзи сирпанчиқ муздан чиқа олмай қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter