Кўкрак саратонига қарши восита — қанчалик ҳақиқат?
Сан-Диегодаги Калифорния университети олимлари 2002—2017 йилларда олиб борган узоқ муддатли тадқиқотлари давомида D витаминининг кўкрак саратони ривожланишига таъсирини ўрганишди, дея хабар бермоқда «Webinfo.kz». Тадқиқотларда ёши 55 дан ошган 5 минг нафар соғлом аёллар қатнашган.
Бу аёллар тўрт йил давомида олимлар назорати остида бўлишди. Белгиланган муддат охирида саратон аломати бор-йўқлиги бўйича қаттиқ текширувдан ўтказилган аёлларнинг 77 нафарида кўкрак саратони ҳолати аниқланди. Эътиборга лойиқ жиҳати, касаллик аниқланган аёлларнинг организмидаги D витамини миқдори синовдан ўтган бошқа соғлом аёлларникидан 5 баравар кам чиққан.
Олимлар шу тариқа организмда D витамининг танқислиги зарарли ўсимталарнинг юзага келишига замин яратиши мумкинлигини эҳтимолда тутишмоқда. Қолаверса, кунлик D витамини меъёрини 15-20 мкг.дан 100-150 мкг.гача ошириш фурсати етгани таъкидланган. Эслатиб ўтамиз, D витаминига энг бой озиқ-овқатлар — балиқ ва сут маҳсулотлари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter