Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўк чойнинг хавфли касалликка қарши хусусияти ўрганилди

Кўк чойнинг хавфли касалликка қарши хусусияти ўрганилди

Фото: «Zen.yandex.ua»

Кўк чой таркибидаги бирикма саратон ҳужайраларининг ривожланишига тўсқинлик қиладиган саратонга қарши оқсилни барқарорлаштиради. 12 февраль куни AҚШ ва Хитой биологлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари «Nature Communications» журналида чоп этилди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ичимлик таркибида кислород метаболизми етказган зарарни бартараф этувчи модда — табиий антиоксидант эпигаллокатехин галлати (EGCG) мавжуд.

Олимлар унинг организмдаги даражасини ошириб, саратонга қарши p53 оқсил билан бевосита алоқага киришишини аниқладилар.

«p53 молекулалари каби EGCG ҳам ниҳоятда қизиқарли. Саратонга чалинган беморларнинг ярмидан кўпида p53 мутацияси қайд этилган. EGCG эса бутун дунёга машҳур ичимлик бўлган кўк чой таркибидаги асосий антиоксидант ҳисобланади. Энди улар ўртасида илгари номаълум бўлган тўғридан-тўғри боғлиқликни топдик. Бизнинг ишимиз EGCG қандай қилиб p53нинг саратонга қарши фаоллигини кучайтираётганини ҳамда EGCGга ўхшаш бирикмалар билан саратонга қарши дориларни яратишга эшик очишини изоҳлашга ёрдам беради», — деди тадқиқот раҳбари, профессор Ванг Чунью.

Олим таъкидлаганидек, р53 саратон касаллигига қарши курашиш учун энг муҳим оқсил бўлиши мумкин.

Муаллифларнинг қайд этишича, улар биринчи бўлиб кўк чойнинг саратонга қарши таъсирининг молекуляр механизмини тушунтиришга муваффақ бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг