Коинотда метеорит «фестивали»
«Ҳар йили август ойида коинотда метеорит ёмғирлари ёғади», дея хабар беради «Euronews.com» сайти.
«Perse» номини олган коинот «фестивали»ни Шимолий ярим шардан аниқ томоша қилиш имкони бор. Бунинг учун шаҳар ёғдуларидан узоқлашиб, бирор тепаликка чиқиш кифоя.
Илк марта «Perse» ёғдулари 1862 йилда кашф қилинган эди.
Метеорит ёмғири Босния ва Герцеговинанинг Фоча шаҳрида аниқ кўрилди.
Шунингдек, Македониянинг Мавроно миллий парки, Швециянинг Ла Форклас шаҳри ҳамда Германия пойтахти Берлин шаҳри ғарбидаги Премниц мавзеси коинот «фестивали»ни томоша қилиш учун энг қулай жойлар экани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter