Ҳиндистон коинот дастури учун 1,5 миллиард доллар ажратди
Ҳиндистон ҳукумати коинот дастури учун 1,5 миллиард долларлик бюджетни тасдиқлади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Бош вазир Нарендра Моди тасдиқлаган дастур амалга ошса, Ҳиндистон ҳам худди АҚШ, Россия ва Қозоғистон каби ўз космодромига эга бўлади.
Ҳиндистон тараққиёт вазири Житендра Сингнинг маълум қилишича, янги космодромдан 4 тоннадан зиёд йўлдошлар коинотга парвоз қилади.
Келгуси 4 йил давомида коинотни тадқиқ қилиш учун ушбу космодромдан ракеталар учирилади.
Ҳиндистон шу йил февраль ойида коинотга 31-йўлдошини учирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter