Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўчат экишда сохталик қилганлар лавозимдан олинди

Кўчат экишда сохталик қилганлар лавозимдан олинди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғида маҳалла раисининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашилган.

Яъни масъуллар ўзларини кўчат экаётгандек қилиб кўрсатиб, кўчат билан бирга суратга тушишган, сўнг эса худди ўша кўчатни ўзлари билан бошқа жойга олиб кетишган.

Ушбу ҳолат юзасидан «Боғ кўча» маҳалла раиси Қ.Очилдиев, маҳалла раисининг ўринбосари М.Акбаровга тегишли чора кўрилди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.

Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Асқаровга ҳайфсан эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг