Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўчада қолиб кетган аёл шифохонага олиб борилди

Кўчада қолиб кетган аёл шифохонага олиб борилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Миробод туманидаги Марказий универмаг яқинидаги автобус бекатида аёл киши ерда ётгани ва у ногирон бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Таъкидланишича, ушбу хабар эълон қилинишидан аввал, бу ҳолат бўйича аёлга ёрдам кўрсатилган.

Шу куни Миробод тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудни кўздан кечираётган вақтида ерда ётган аёлни кўриб қолган. Аёл тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли профилактика инспектори тез-тиббий ёрдам хизматини чақиртирган.

Ўрганиш жараёнида 60 ёшли М.А.нинг доимий яшаш жойи йўқлиги маълум бўлди. Аёл тез-тиббий ёрдам хизмати ходимлари томонидан яқин орадаги шифохонага олиб борилган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг