Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида портлаш юз берди
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлими яқинида теракт содир бўлган, қурбонлар бўлиши мумкин. «РИА Новости»нинг манбасига таяниб хабар беришича, юз берган портлашда россиялик дипломат ва россиялик элчихона қўриқчиси жароҳат олган.
Воқеага гувоҳ бўлган маҳаллий аҳоли у ерда бир нечта жасадларни кўрган. Толибон ҳукумати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳудудни ўраб олган.
Маълум бўлишича, консулхонадаги портлаш россиялик дипломат виза олиш учун навбатда турганлар рўйхатини ўқиш учун чиққанида содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилмани йиғилганлар орасида бўлган худкуш-террорчи ишга туширган.
Reuters манбасига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, 11 киши яраланди. Маҳаллий полиция ҳудкуш террорчини отиб ўлдирган.
Қўшимча: Ҳодиса оқибатида икки нафар россиялик дипломатнинг ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter