Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулдаги портлашда камида 7 киши ҳалок бўлди

Кобулдаги портлашда камида 7 киши ҳалок бўлди

Фото: «Reuters.com»

Афғонистон қишлоқ ҳудудларини тиклаш ва ривожлантириш вазирлиги дарвозаси олдида худкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Аввалроқ Қобул полиция бошқармаси воқеа оқибатида 10 киши жабрлангани ҳақида маълумот берган эди.

Портлаш бугун куннинг иккинчи ярмида бинодан чиқаверишда содир бўлган. Худкуш вазирлик ходимлари ишдан қайтаётганида ўзини портлатиб юборган.

Воқеа юзасидан ҳеч бир террорчи гуруҳ масъулиятни бўйнига олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг