Шотландияда уч минг йиллик хазина топилди
Хазина овловчилар Шотландияда қадимги хазинага дуч келишди. Ишқибоз археолог Маруиш Степьен металл изловчи асбоб ёрдамида бронза даврига оид от анжомлари, қилич ва бошқа буюмларни топди.
Июнь охирида Степьен дўстлари билан бирга металл буюмларини излаётганда ярим метр чуқурликда тупроқ остида хазинага дуч келди. Сигнал шу даража кучли бўлганки, археолог шу заҳоти топилмаси ҳақида Шотландия миллий музейи қошида тузилган ташкилот мутахассисларига хабар берган, деб ёзади «Guardian».
Воқеа жойига профессионал археологлар етиб келишиб, бир ой қазилма ишлари билан шуғулланишди. Хазина овловчилар ва унинг дўстлари кетишни хоҳламади. Улар яқинроқ жойга бошпана қуришди. Чунки жараённинг охири нима билан тугашига қизиқашаётганди.
Пировард натижада олимлар камарлар билан безатилган қилич, тўқа, қадимги от-арава ғилдираги, от жабдуқларига ўрнатилган турли безакларни қазиб олишди. Бу каби топилмалар Шотландияда биринчи, Буюк Британияда эса учинчиси ҳисобланади.
Хазина умуммиллий аҳамиятга эга топилма деб топилди. Негаки Шотландияда бронза даврига оид хазиналар жуда кам топилган. Олимлар олдида топилмаларни баҳолаш, бу ерга қандай келиб қолганини аниқлашдек машаққатли ишлар турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter