Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исломжон Каримов: «кимё соҳасида Ўзбекистонга Нобел мукофотини совға қиламан»

Исломжон Каримов: «кимё соҳасида Ўзбекистонга Нобел мукофотини совға қиламан»

Фото: Тошкент аграр университети

Бугун 20-27 апрель кунлари Санкт-Петербург шаҳрида кимё фанидан ўтказилган 53-Халқаро Менделеев олимпиадаси ғолиблари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Олимпиадада 29 та давлатдан 170 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси жамоаси вакилларидан Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейининг 3-босқич ўқувчилари Исломжон Каримов 1 та олтин, Улуғбек Бойирбеков 1 та кумуш, Тошкент давлат аграр университети академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси Диёр Хайитов 1 ту кумуш,  Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Моҳира Болтаева 1 та бронза медални қўлга киритишди.

Шунингдек, ажратилган квотадан ташқари иштирок этган яна бир вакилимиз Мирумид Миракбаров Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейнинг ҳисобига яна 1 та кумуш медални тақдим этди.

Ана шундай ёрқин натижалар билан юртимизга қайтишган ёшларимиз масъул вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, устозлари, ота-оналари ва дўстлари томонидан илиқ қарши олинди.

Олтин медал эгаси Исломжон Каримов ўтган йили Белоруссияда бўлиб ўтган халқаро олимпиадада иштирок этиб бронза медалини қўлга киритган эди. 

«Қайси касб эгаси бўлишимдан қатъий назар, фақат ва фақат юртимиз ривожи, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиламан. Кимё соҳасида эса Ўзбекистонга ҳали Нобелни совға қиламан», дейди у.

Зебо НУРМОНОВА

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг